add

Пропан 18 фоизга арзонлади — Рақобат қўмитаси

Кеча 23:071 дақиқа

Қўмитага кўра, пропан нархи 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмга тушган. Нархни сунъий оширган 92 та корхонага нисбатан монополияга қарши иш қўзғатилган.

Пропан 18 фоизга арзонлади — Рақобат қўмитаси

Пропан нархларини барқарорлаштиришга қаратилган чоралар натижасида, биржада ўртача нархлар 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмгача ёки 18 фоизга пасайди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизматининг суюлтирилган газ маҳсулоти реализацияси бўйича берган расмий изоҳида келтирилган.

Қайд этилишича, 2025 йил ноябр-декабр ойлари ва жорий йилнинг январ ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик мақсадида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш аломатлари юзасидан 92 импорт қилувчи корхоналарга нисбатан монополияга қарши иш қўзғатилган. Хусусан:

• Қорақалпоғистон Республикаси — 5 та,

• Андижон вилояти — 7 та,

• Бухоро вилояти — 3 та,

• Фарғона вилояти — 13 та,

• Наманган вилояти — 4 та,

• Қашқадарё вилояти — 5 та,

• Самарқанд вилояти — 17 та,

• Сирдарё вилояти — 4 та,

• Тошкент шаҳри — 21 та,

• Тошкент вилояти — 1 та,

• Хоразм вилояти — 12 та хўжалик юритувчи субъект.

«Чакана нархларни асоссиз ошиб кетмаслик бўйича ёқилғи қуйиш шохобчаларда доимий мониторинг амалга оширилмоқда», - дейилади хабарда.

2025 йил июн ойида суюлтирилган газ — пропан нархи биржа савдоларида 30 фоизга ошгани қайд этилган.

Миллий статистика берган маълумотга кўра, октабр ойида пропан нарх 3,3 фоизга ошган.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси ички бозорда маҳаллий пропан ҳажми қисқариб, импорт ҳиссаси ортиши нарх шаклланишига босим ўтказётганини билдирган эди.

Теглар

Мавзуга оид