Logo

Бухорода 300 млн долларлик янги аэропорт қурилади

Bugun 08:003 daqiqa

Президент Бухорога келган меҳмон аввало аэропорт, вокзал ва йўллар ҳолатига эътибор қаратишини таъкидлади.

Бухорода 300 млн долларлик янги аэропорт қурилади © Foto: president.uz

Бухоро шаҳрида қиймати 300 миллион доллар бўлган янги халқаро аэропорт ва уни шаҳар билан боғловчи 23,5 километрлик йўл барпо этилади. Бу ҳақда 3 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йирик халқаро тадбирларга тайёргарлик масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари бўлажак тадбирлар Бухоронинг бой тарихий мероси ва бугунги салоҳиятини намоён этиш билан бирга, вилоятни ривожлантиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлаган. Бунинг учун тайёргарликни тадбирлар ўтадиган жойлар билан чекламай, транспорт, хизмат кўрсатиш, хавфсизлик ва шаҳар инфратузилмасини яхлит ҳолда ривожлантириш зарур.

Йиғилишда олий даражадаги учрашувлар ва йирик халқаро тадбирларни юқори савияда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилган. Ҳар бир вазирлик ва идорага хорижий ҳамкорлар билан ўз йўналиши бўйича мазмунли мулоқотга тайёргарлик кўриш, мамлакатдаги ислоҳотларнинг амалий натижаларини кўрсатиш ва янги қўшма ташаббуслар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Бухорода замонавий вазият марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, жамоат жойлари ва сайёҳлик объектларидаги ҳолатни рақамли технологиялар ёрдамида кузатиш, йўл ҳаракатини бошқариш ҳамда кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича режалар муҳокама қилинган. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда профилактика инспекторлари ва “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилган.

Президент Бухорога келган меҳмон аввало аэропорт, вокзал ва йўллар ҳолатига эътибор қаратишини таъкидлаган. Шу боис қиймати 300 миллион доллар бўлган янги халқаро аэропорт қурилиши, уни шаҳар билан боғловчи 23,5 километрлик йўлни барпо этиш ва йўл бўйларини кўкаламзорлаштириш ишлари кўриб чиқилган. Темир йўл вокзаллари атрофини ободонлаштириш, автотураргоҳлар, ёритиш, сервис ва жамоат транспорти қатновини яхшилаш бўйича топшириқлар берилган. Шаҳар ва туманларни вокзаллар билан боғлаш учун қўшимча 120 та автобус жалб этиш белгиланган.

Бухоронинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда яшил ҳудудларни кенгайтириш, дарахт ва буталар экиш билан бирга, уларнинг парвариши учун суғориш ҳамда дренаж тизимларини ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.

Халқаро тадбирлардан инвестиция ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун фойдаланиш зарурлиги таъкидланган. Саноат кооперацияси, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, транспорт-логистика ва экспорт соҳаларида хорижий шериклар билан амалий келишувларга эришиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган. Шунингдек, вилоятда қайта тикланувчи энергетика лойиҳалари, электр энергиясини узатиш ва сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш ишлари муҳокама қилинган.

Teglar

Mavzuga oid