Сизга бепул карта керакми?
Эшитдингизми? Жорий йил 1-апрелдан бошлаб айрим тўловлар банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилинади.

Бу амалиёт сиз-у биз учун фойдалидир. Негаки, у ҳисоб-китоблар шаффофлиги, фуқаролар учун қулайлик яратиш ва молиявий операциялар хавфсизлигини оширишга қаратилган. Нақдсиз тўлов тартиби:
давлат хизматлари;
коммунал хизматлар;
озиқ-овқат маҳсулотлари;
автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари хизматлари;
25 млн сўмдан юқори бўлган йирик харидларда қўлланилади.
Сизда ҳали ҳам банк картаси йўқми? Ташвишланманг! «Trastbank» бир қатор карталарни бепул расмийлаштириб бермоқда.
Кўплаб қулайликларни тақдим этувчи «Uzcard» ва «Humo» карталари, қолаверса, фарзандингизга ишончли назоратингиз остида молиявий мустақилликни ўрганишида ёрдам беришингиз учун «UzCard kids» картаси, шунингдек, «MasterCard Gold», «MasterCard Standart» халқаро тўлов карталарини бепул олинг.
Дарвоқе, «Trastbank» карталарига эга мижозлар «Trastpay» мобил иловаси орқали бир ой давомида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини ҳеч қандай комиссиясиз амалга оширишлари мумкин.
Фақат огоҳ бўлинг, картангиз маълумотларини ҳеч кимга ошкор қилманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!
Telegram: @trustbankuz
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.





