add

Шавкат Мирзиёев Туркия пойтахти Анқара шаҳрига етиб борди

Президентга биринчи хоним ҳамроҳлик қилмоқда. Анқарадаги «Эсенбўға» халқаро аэропортида уларни Туркия раҳбари Эрдўған рафиқаси билан бирга кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Туркия пойтахти Анқара шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Эсенбўға» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси кутиб олди.

Икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбарлари ва биринчи хонимлар қисқа учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Бугун, 29 январ куни Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокараларда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият, гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилади.

Анқара шаҳридаги тадбирлар доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида «Ўзбекистон» тураржой мажмуасининг очилиши ва Истанбулда ўзбек мактабининг қурилишини бошлашга бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтади.

Теглар

Мавзуга оид