Газлашмаган ҳудудлар учун электр энергияси базавий меъёри 350 кВт/соатга оширилди
Табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри 200 кВт/соатдан 350 кВт/соатга оширилди.

Табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри 200 кВт/соатдан 350 кВт/соатга кўтарилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 31-октабрдаги тегишли қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, электр энергияси учун компенсация ҳисоб-китобларида ҳам мазкур ҳудудлардаги хонадонлар учун 350 кВт/соатлик янги меъёр қўлланилади.
Табиий газ билан таъминланган ҳудудларда эса базавий меъёр ўзгаришсиз — 200 кВт/соатлигича қолиши белгиланди. Табиий газ етib бормайдиган ёки уни етказиб бериш мураккаб бўлган ҳудудларнинг рўйхати ҳар йили маҳаллий ҳокимликлар томонидан Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» компанияларининг таклифлари асосида тасдиқланади.
Мазкур қарор 1 ноябрдан кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, иситиш мавсуми Қорақалпоғистон ва Хоразмда октябрдан февралгача, бошқа ҳудудларда эса ноябрдан февралгача давом этади.





