Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди

«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди © SI asosida yaratilgan

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу ҳақда Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланган.

Қарорга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида афғон томонига тегишли билдиришнома юборади.

Teglar

Mavzuga oid