Тўқаев: Дунё аллақачон тубдан ўзгарди, энди биз ҳам ўзгаришимиз керак

06.03.2026 | 20:451 daqiqa

«Акс ҳолда жуда қийин бўлади», - деди Қозоғистон президенти.

Тўқаев: Дунё аллақачон тубдан ўзгарди, энди биз ҳам ўзгаришимиз керак

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бўлажак референдум ва янги Конституциянинг қабул қилиниши ҳақида фикр билдирди.

«Ишончим комилки, халқ Конституция лойиҳаси референдумда маъқулланган тақдирда, давлатчилигимизнинг инновацион меъморчилигини яратади, сунъий интеллект ва ялпи рақамлаштириш даврида Қозоғистоннинг барқарор ривожланиши учун узоқ муддатли мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади», – деди Қозоғистон президенти.

Унинг сўзларига кўра, бу муҳим вазифа давлат фаолиятининг деярли барча соҳаларига, жумладан, ижтимоий сиёсат ва иммиграцияни тартибга солишга нисбатан янгиланган ёндашувларни ишлаб чиқиш заруратини тақозо этади.

«Дунё аллақачон тубдан ўзгарган ва бу жараён тобора кучайиб боради. Бизга ҳам, бутун Қозоғистонга ҳам ўзгариш вақти келди. Акс ҳолда жуда қийин бўлади», - деди Қосим-Жомарт Тўқаев.

Teglar

Mavzuga oid