Хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан тўланган солиқ миқдори маълум қилинди

Kecha 11:252 daqiqa

2025-йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг йирик 20 компания бюджетга 7,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади.

Хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан тўланган солиқ миқдори маълум қилинди

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 161 684 та юридик шахс томонидан давлат бюджетига жами 41,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланди.

Энг кўп солиқ тўловчилар

Таҳлилларга кўра, умумий солиқ тушумларининг салмоқли қисми йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келган. Хусусан, 20 та энг йирик солиқ тўловчи корхона 7,6 триллион сўмдан ортиқ маблағни бюджетга ўтказган. Бу эса умумий солиқ тушумларининг 18,4 фоизини ташкил этади.

Мазкур 20 та корхонанинг умумий товар айланмаси 88 трлн сўмга етган. Шу билан бирга, улар томонидан фойдаланилган солиқ имтиёзлари ҳажми 6,2 триллион сўмдан ошгани қайд этилган.

Йирик солиқ тўловчилар орасида биринчи ўринни «Asia Trans Gas» МЧЖ эгаллади. Компания 1,4 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Иккинчи ўринда «Ўзбектелеком» АЖ 1,36 трлн сўм, учинчи ўринда эса «Uzbekistan Airways» АЖ 849,5 млрд сўм солиқ тушумлари билан қайд этилди.

Рейтингда шунингдек «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Unitel» МЧЖ, «Coscom» МЧЖ, «Toshshahartransxizmat» АЖ ва «Uzbekistan Airports» АЖ каби йирик компаниялар ҳам юқори ўринларни эгаллаган. Улар хизмат кўрсатиш соҳасида бюджет даромадларини шакллантиришда муҳим улушга эга.

Солиқ таркибидаги энг кўп улуш

Юқоридаги компаниялар томонидан тўланган солиқлар таркибида фойда солиғи энг катта улушни ташкил этди — 2,5 трлн сўм. Қўшилган қиймат солиғи 2,03 трлн сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1,07 трлн сўм, ижтимоий солиқ эса 1,05 трлн сўмга тенг бўлди.

Қолган қисми мол-мулк солиғи, аксиз солиғи, ер солиғи ва бошқа турдаги солиқлар ҳиссасига тўғри келади. Мутахассислар фикрича, хизмат кўрсатиш соҳасидаги йирик компаниялар фаолияти давлат бюджети даромадларининг барқарор ўсишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Қолган 356,5 млрд сўм эса бошқа турдаги солиқлар ҳиссасига тўғри келади. Мутахассислар таъкидлашича, хизмат кўрсатиш соҳасидаги йирик компаниялар фаолияти бюджет даромадларини шакллантиришда муҳим ўрин тутмоқда.

Teglar

Mavzuga oid