Одамларни камбағаллик ва қашшоқликдан чиқариш учун нималар қилиш керак? | Fikr vaqti
Бир умр меҳнат қилиб ҳам камбағалликдан чиқа олмаслик — бу тақдирми ёки иқтисодий тизим оқибати? Нега 10 миллион сўм оладиган ишчи 100 миллион топадиган бойдан кўпроқ солиқ тўлайди? Нега тарқатилаётган микрокредитлар одамларни бой қилиш ўрнига, аксинча қарз ботқоғига ботиряпти?
Ҳамма яхши, фаровон яшашни истайди. Лекин нима учун миллионлаб инсон бутун умр, тинимсиз меҳнат қилади-ю, камбағаллик. қашшоқликдан чиқа олмайди? Ва аксинча, нега жамиятнинг кичик бир қисмини ташкил қилувчи бойлар қатлами янада бойиб бораверади?
Fikr vaqti’нинг навбатдаги сонида биз ҳар бир инсоннинг ҳаётига бевосита боғлиқ мавзулар – камбағаллик, унинг асл илдизлари, Ўзбекистонда унга қарши кураш, жамиятдаги иқтисодий тенгсизлик ҳамда аҳолининг фаровон яшашига тўсқинлик қилаётган бошқа тизимли муаммолар ҳақида гаплашдик.
Дастур меҳмонлари иқтисодчилар – Баҳромбек Умарбеков ва Нуриддин Муродуллаев бўлди.
Teglar






