Ўзбекистон паспортининг 2026-йилги мобиллик рейтингидаги ўрни маълум бўлди
96 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши, виза олиш учун келганидан сўнг мурожаат қилиши ёки электрон рухсатнома расмийлаштириши мумкин. Бироқ ушбу давлатларнинг айримларига Ўзбекистон фуқаролари учун кириш фақат олдиндан виза расмийлаштирилган тақдирдагина мумкин.
© ru.pinterest.comЎзбекистон хорижий фуқаролар учун мамлакатга кириш имконияти бўйича 199 та давлат орасида 52-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Passport Reports» портали хабар бермоқда.
96 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши, виза олиш учун келганидан сўнг мурожаат қилиши ёки электрон рухсатнома расмийлаштириши мумкин. Бироқ ушбу давлатларнинг айримларига Ўзбекистон фуқаролари учун кириш фақат олдиндан виза расмийлаштирилган тақдирдагина мумкин.
2026-йилги мобиллик рейтингида Ўзбекистон паспорти 132-ўринни эгаллади. Ушбу паспорт билан 69 та давлатга одатий виза тартиб-таомилисиз саёҳат қилиш мумкин: 28 та йўналиш бўйича визасиз кириш имконияти мавжуд, 38 та йўналишда келгандан сўнг виза олиш ёки соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконияти мавжуд, яна учта давлатда eТА тизимидан фойдаланилади. 129 та йўналиш, яъни умумий йўналишларнинг 65,2 фоизида визани олдиндан олиш талаб этилади.
Энг қулай минтақа Марказий Осиё бўлиб қолмоқда — ушбу минтақадаги йўналишларнинг 75 фоизига визасиз кириш мумкин. Осиёда бу кўрсаткич 59,2 фоизни ташкил этади (минтақадаги 50 та давлат орасида 29-ўрин), Форс кўрфази мамлакатларида — 66,7 фоиз, Яқин Шарқда — 58,8 фоиз. Кейинги ўринларда Кариб ҳавзаси (50 фоиз), Африка (42,6 фоиз), Шимолий Америка (30,4 фоиз) ва Океания (28,6 фоиз) туради.
Энг паст кўрсаткич Жанубий Америка (16,7 фоиз) ва Европада (10,6 фоиз) қайд этилган: Европадаги 47 та йўналишдан фақат бештасига олдиндан виза олмасдан бориш мумкин.
Визасиз йўналишлар қаторига Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Россия, Хитой ва Грузия киради. Ушбу мамлакатларда қолиш муддатлари турлича: Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитойда 30 кунгача, Туркия ва Россияда 90 кунгача, Грузияда эса 360 кунгача. Айрим ҳолларда қўшимча рўйхатдан ўтиш талаб этилади — Малайзия ва Таиландда келиш картаси, Суринамда эса сайёҳлик картаси расмийлаштирилади.
Яна 38 та давлат, жумладан, Саудия Арабистони, Вьетнам, Непал, Индонезия ва Камбоджа боргандан сўнг виза олиш ёки бошқа соддалаштирилган тартибдан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Кот-д’Ивуар, Кения ва Сейшел оролларига кириш учун эса eТА электрон рухсатномаси талаб этилади.





