add

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган шахслардан қарз ундирилмайди

Бугун 11:281 дақиқа

Янги тартибга кўра, онлайн кредит фирибгарлиги қурбонлари жабрланувчи деб топилса, улардан қарз ва фоизларни ундириш бекор қилинади.

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган шахслардан қарз ундирилмайди

Адлия вазирлиги Марказий банк билан ҳамкорликда кредит ва тўлов ташкилотлари томонидан масофавий молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот ҳамда киберхавфсизликни таъминлашга қаратилган янги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Низомга мувофиқ, агар фуқаро номига онлайн кредит фирибгарлик йўли билан расмийлаштирилган бўлса ва суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб эътироф этилса, кредит ташкилоти мазкур кредит бўйича қарз ҳамда фоизларни ҳисоблашни ва ундиришни тўхтатади. Бу норма фуқароларнинг молиявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиради.

Зарарни ким қоплайди?

Шу билан бирга, кредит ташкилоти фрод ҳолатини содир этган шахсдан етказилган моддий зарарни регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга. Яъни, айбдор шахс аниқланганда, зарарни қоплаш мажбурияти унга юкланади.

Агар кредит ташкилоти онлайн кредит ажратиш жараёнида фрод ҳолатига шубҳа қилса, у қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органларга шикоят қилиш имкониятига эга. Бу эса шубҳали операцияларни ўз вақтида аниқлашга хизмат қилади.

Бироқ суриштирув, дастлабки тергов ёки суд қарорлари натижасида фрод ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланса, кредит ташкилоти онлайн кредит ва у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблашни ҳамда ундиришни қайта тиклайди. Янги тартиб молиявий интизомни сақлаган ҳолда фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган.

Теглар

Мавзуга оид