Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Kecha 11:352 daqiqa

Янги ҳужжат сунъий интеллект яратиш, жорий қилиш ва фойдаланишда қонунийлик, шаффофлик ва инсон ҳуқуқларини устувор қўйиш тамойилларини белгилайди.

Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланишга доир этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. 2026 йил 14 март куни рўйхатдан ўтказилган ҳужжат мамлакатда сунъий интеллект технологияларини қўллашнинг асосий меъёрларини белгилаб беради.

Мазкур қоидалар сунъий интеллект технологиялари ва тизимларидан фойдаланишда қатор асосий этика тамойилларини белгилайди:

Қонунийлик;

Шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;

Тушунарлилик;

Масъулият, жавобгарлик ва назорат;

Адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;

Очиқлик ва шаффофлик;

Маълумотлар ҳимояси;

Ишончлилик ва хавфсизлик.

Ҳужжатга кўра, айрим муҳим қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллект тизимлари хулосаларига таянишга йўл қўйилмайди. Хусусан:

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;

Соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.

Қоидаларга мувофиқ, сунъий интеллект технологиялари ва тизимларини ишлаб чиқувчи ёки жорий этувчи шахслар фойдаланувчиларга бир қатор муҳим маълумотларни етказиши шарт. Жумладан:

Улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши,

Сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;

Уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.

Ҳужжатда сунъий интеллект соҳасида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилган. Бу эса мамлакатда сунъий интеллект технологияларини масъулиятли ва хавфсиз тарзда жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid