Бир гуруҳ геологлар давлат мукофотлари билан тақдирлади
Президент геология соҳаси ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ мутахассисларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, бир гуруҳ мутахассислар Ўзбекистон геология соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, қазилма бойликлар геологияси, тадқиқот ва қидирув тармоғини ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга бўлган минерал ресурсларни аниқлаш, янги конлар ва хомашё захираларини замонавий технологиялар асосида ўзлаштириш борасидаги катта хизматлари, юксак малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан:
Муминов Толибжон Холиёрович - «Навоиюран» давлат корхонасининг «Зирабулоқ» геология-қидирув экспедицияси бош геологи;
Эргашев Элмурод Хасанович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари – бош геологи.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Нуралиев Рахмонали Азимович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамиятининг Тошкент марказий геология-қидирув экспедицияси бурғилаш участкаси бурғиловчиси;
Яллакабилов Гулом - «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Марказий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси етакчи гидрогеологи.
«Дўстлик» ордени билан:
Богданов Александр Николаевич - Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтининг нефть ва газ конлари геологияси ҳамда истиқболли объектларни баҳолаш лабораторияси бошлиғи;
Шукуров Носир Эгамович - Ҳ.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтининг геокимё лабораторияси бошлиғи.
«Шуҳрат» медали билан:
Арипов Шахобиддин Пахритдинович - Ўзбекистон Республикаси Тоғ-конь саноати ва геология вазирлигининг Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси эксперти;
Жўраев Шерали Изатиллоевич - «Навоиюран» давлат корхонасининг геология ва қидирув бўйича директори;
Заиров Илхом Матазимович - «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг «Автомобиль ва технологик транспорти» филиали оғир юк машинаси ҳайдовчиси;
Сайитов Ҳамза Қаҳҳарович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамиятининг Самарқанд марказий геология-қидирув экспедицияси бульдозер машинисти.





