Оқ уй «TikTok» билан битимдаги воситачилиги учун 10 млрд доллар олади
Бу сумма янги компания қийматининг тахминан 70 фоизини ташкил қилади. Молиявий таҳлилчилар хусусий битимлар учун маблағ талаб қилишни АҚШда фактик жиҳатдан уникал ҳолат деб аташмоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти «TikTok»нинг Америка сегменти устидан назоратни олган инвесторлар консорциумидан тахминан 10 миллиард доллар миқдорида ноёб тўлов олишга тайёрланмоқда. Бу сумма ҳукуматнинг иловани тўлиқ тақиқдан сақлаш ва миллий хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш учун қилган ҳаракатлари учун «компенсация» сифатида намойиш этилади, аммо тарихчилар ва молиявий таҳлилчилар бундай амалиётни АҚШда хусусий битимлар учун маблағ талаб қилишнинг фактик янгилиги деб баҳолашади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.
«Аср битими» тафсилотлари: инвесторлар ва муддатлар
Америкадаги хизматни бошқарадиган янги структурага «TikTok USDS Joint Venture LLC» номи берилди. Асосий инвесторлар қаторида ҳозирги маъмуриятга содиқ компаниялар кирди: булут гиганти «Oracle», хусусий инвестиция компанияси «Silver Lake» ва БААнинг суверен фонди «MGX».
Шартноманинг асосий шартлари:
Биринчі транш: 2026-йил январ ойида инвесторлар АҚШ Молия вазирлигига тахминан 2,5 миллиард доллар ўтказишган.
Жами сумма: кейинги тўловлар «комиссионлар» суммаси 10 миллиард долларга етаганига қадар давом этади.
«ByteDance» роли: аввалги эгалик ҳуқуқига эга Хитой компанияси «ByteDance» акцияларнинг деярли 20 фоиз эгаси бўлиб қолади, аммо овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.
Доналд Трампнинг изоҳлари: у аввал бир неча марта бу битимни амалга оширишда давлат катта комиссияга ҳақли эканини билдирган.
Шубҳали баҳолаш ва «дипломатик» маржа
Вице-президент Жеймс Дэвид Вэнс янги американча «TikTok» компаниясини 14 миллиард долларга баҳолади. Аммо мустақил бозор таҳлилчилари бу рақамни аҳамиятсиз даражада паст деб ҳисоблайди. Масалан, 2025-йилда АҚШдаги «TikTok» бизнесининг прогноз қилинган қиймати 50 миллиард доллар деб баҳоланган эди. Шунга кўра, инвесторлар активга бозор нархидан бир неча баробар паст нархда назоратни қўлга киритган, бу эса уларнинг ҳукуматга 10 миллиард долларлик «откат» тўлашга тайёрлигини изоҳлайди.
Солиштириш учун: шу турдаги битимларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция банкчилари одатда транзакция суммасининг 1 фоиздан камини олишади. «TikTok» билан эса «давлат комиссионлари» компаниянинг эълон қилинган қийматининг тахминан 70 фоизини ташкил қилади.





