Дунёдаги энг бой 10 санъаткор – рейтинг ва даромад манбалари
Мусиқа юлдузлари бизнес орқали қандай бойийди? Энг бой 10 артист ва уларнинг даромад манбалари.

Дунё мусиқа саноатининг энг катта юлдузлари энди фақат ижрочилар эмас. Уларнинг кўпчилиги миллиардлаб долларлик бизнес империяларини барпо этмоқда.
Бу рейтингда дунёдаги энг бой 10 нафар мусиқачи кўрсатилган. Рўйхатга «Jay-Z» етакчилик қилади, унинг тахминий бойлиги 2,8 миллиард долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич уни Тэйлор Свифтдан олдинга олиб чиқади, унинг бойлиги эса асосан гастрол сафарлари ва мусиқий ҳуқуқлардан келади.

Кўпчилик мухлислар чартлардаги муваффақият бойликка тенг деб ўйлаши мумкин, аммо бугунги кунда энг бой артистлар даромадларини фақат мусиқадан эмас, балки спиртли ичимликлар бренди, косметика компаниялари каби турли бизнеслар орқали ҳам кенгайтирган.
Маълумотлар 2026-йил ҳолатига кўра «Forbes Real-Time Billionaires» рўйхатига асосланган.
Бруклин етакчилиги
Ҳеч бир мусиқий ижрочи «Jay-Z»чалик бойлик тўпламаган – унинг бойлиги 2,8 миллиард долларга етган.
1969-йил декабрида Ню Йоркнинг Бруклин туманида Шон Картер номи билан туғилган 56 ёшли рэпер ва мусиқа магнати 30 йиллик карерага эга. У 1996-йилда чиққан «Reasonable Doubt» албоми билан машҳур бўлиб, унда ўзининг жиноий ўтмишидан ҳикоя қилган. 2019-йилда «Jay-Z» хип-хоп тарихидаги биринчи миллиардерга айланди.
Қуйида 2026-йил март ҳолатига кўра дунёдаги энг бой 10 нафар мусиқачи рўйхати келтирилган:

Тэйлор Свифт 2 миллиард доллар бойлик билан иккинчи ўринни эгаллайди, унинг даромадлари асосан гастрол сафарлари ва мусиқадан келади. «Jay-Z»нинг етакчилиги эса бизнес лойиҳалари ва инвестициялар ҳисобига таъминланган.
«Jay-Z» муваффақиятининг сири у мусиқадаги ютуқларини бошқа бизнес йўналишларга кенгайтирганида. 2013-йилгача у «Brooklyn Nets» баскетбол жамоасида (аввалги номи «New Jersey Nets») ва унинг стадиони «Barclays Center»да кичик улушга эга бўлган. 2020-йиллар бошида у «Ace of Spades» ва «D’usse» каби ичимлик брендларидаги катта улушларини «LVMH» ва «Bacardi» каби йирик компанияларга сотди.
Бугунги кунда «Jay-Z» «энг буюк рэпер» деган таърифдан ошиб, дунёдаги энг бой мусиқа иконасига айланган. Унинг «Roc Nation» компанияси артистлар ва спортчиларни бошқаради ҳамда 2019-йилдан бери «Super Bowl Halftime Show»ни ишлаб чиқариб келмоқда.
Мусиқа миллиардерлари клуби
«Jay-Z» мусиқадан миллиардерга айланган ягона шахс эмас. Марҳум Жиммий Баффеттдан ташқари, яна олти нафар артист ҳам бу қаторда: Тэйлор Свифт (2 млрд доллар), Брюс Спингстин (1,2 млрд доллар), шунингдек, Бейонсе, Рианна ва «Dr. Dre» (ҳар бири тахминан 1 млрд доллар).
Бу миллиардерларнинг кўпчилиги мусиқадан ташқари бизнесларда ҳам муваффақият қозонган. Масалан, «Dr. Dre» Эминем ва Кендрик Ламар каби артистларнинг карерасини бошлаб бергани билан машҳур бўлса-да, унинг энг катта молиявий ютуғи 2014-йилда «Apple» томонидан «Beats» компаниясининг 3 миллиард долларга сотиб олиниши бўлди.
Рианна мисоли
Рианни ҳам ўзига хос йўлни танлади. Дунёда энг кўп «Diamond» сертификатга эга сингллардан бири бўлган бу барбадослик хонанда сўнгги ўн йилда мусиқадан кўра кўпроқ бизнесга эътибор қаратди. Унинг «Fenty Beauty» косметика бренди кўп миллиардли империяга айланди ва 2022-йилда даромадини икки бараварга оширди.
Бу йўналиш бошқаларга ҳам фойда келтирди: Селена Гомез 2020-йилда ўзининг «Rare Beauty» брендини ишга туширди ва бу унинг 700 миллион долларлик бойлигига катта ҳисса қўшди.
Тэйлор Свифт ва «свифтономика»
Тэйлор Свифт бошқа миллиардер артистлардан фарқли равишда, 2023-йил октябрда асосан мусиқаси ва гастроллари орқали миллиардерга айланди. «Forbes» маълумотига кўра, у асосан қўшиқлари ва жонли чиқишлари ҳисобидан миллиардер бўлган биринчи мусиқачи.
Унинг бойлиги 800 миллион доллардан ортиқ роялти ва гастрол даромадлари, 12 албомдан иборат 600 миллион долларлик каталог ва 110 миллион доллардан ортиқ кўчмас мулк активларига асосланган.
Унинг «The Eras Tour» гастрол сафари жаҳон рекордларини янгилаб, 2023-йил мартдан 2024-йил ноябригача давом этди ва 2 миллиард доллардан ортиқ тушум келтириб, тарихдаги энг даромадли турга айланди. 149 та концертда 10 миллиондан ортиқ мухлис қатнашди. АҚШдаги концертлар эса мамлакат ЯИМига 4 миллиард доллардан ортиқ ҳисса қўшган – бу ҳодиса «свифтономика» деб ном олган.
«Margaritaville» мероси
Бу рўйхатдаги 10 нафардан 9 нафари ҳали тирик. Jimmy Buffett эса 2023-йил сентябрда 76 ёшида вафот этди.
У 1977-йилдаги машҳур «Margaritaville» қўшиғи ва шу асосда яратилган катта бизнес империяси билан танилган. Ушбу бренд унинг вафотигача футболкалар ва сувенирлардан тортиб ресторанлар ва курортларгача кенгайган эди.




