Хитойда полиция пенсионерни қўрқитган роботни ҳибсга олди

Kecha 19:552 daqiqa

Гап «Unitree Robotics» компанияси томонидан ишлаб чиқилган «G1» модели роботи ҳақида кетяпти. Унинг базавий қиймати тахминан 15 минг АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилади.

Хитойда полиция пенсионерни қўрқитган роботни ҳибсга олди

Хитойнинг Макао ҳудудида полиция ҳуманоид роботни ҳибсга олишга мажбур бўлди, чунки у 70 ёшли аёлни шунчалик қўрқитдики, у шифохонада даволаниши керак бўлди. Инцидент маҳаллий ўқув маркази роботдан тест ва реклама мақсадларида масъулиятсиз фойдаланганлиги туфайли юз берди ва бу жамоат жойларида технологиялар хавфсизлиги ҳақида баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда «MakaoPOST» хабар берди.

Воқеа қандай содир бўлди?

Инсон ва робот ўртасидаги низо шундай содир бўлди: кекса аёл кўчада тўхлаб, смартфонидан фойдаланмоқчи бўлди. Тўсатдан у ўз яқинида бегона шахс туриб қолганини англади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, аёл ва робот орасида жисмоний алоқа бўлмаган ва аёл инцидент натижасида жароҳат олмаган.

Бироқ тўсатдан қўрққани туфайли аёлнинг аҳволи ёмонлашди ва у тиббий текширув ва даволаниш учун шифохонага олиб боришларини сўради. Соғлиқ ҳолати текширилгандан сўнг, шифокорлар унга уйига кетишга рухсат берди ва жабрланган шахс айбдорларга нисбатан расмий шикоят қилмасликка қарор қилди.

Ҳис-туйғуларга машина реакцияси

Ижтимоий тармоқларда тез тарқалган видеода аёл кантон диалектида роботга эмоционал равишда норозилигини билдиргани акс этган.

«Сен менинг юрагимни тезроқ уришга мажбур қиляпсан! Ишинг кўп бўлса, нега бу билан шуғулланяпсан? Ақлдан оздингми?» – деб норозилик билдирган жабрланган шахс.

Аёлнинг бақириғига жавобан робот, тушунарсиз сабабга кўра, фақат қўлларини кўтарган. Кейин видеода икки полиция ходими механик жамоат тартибини бузувчини олиб кетаётгани акс этган.

Йўловчиларда реклам тестлари

Полиция тезда аниқладики, бу ерда машина бўйсунмаслиги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Робот маҳаллий ўқув марказларидан бириники бўлиб, инцидент пайтида уни 50 ёшли эркак бошқарган. Оператор қурилмани алгоритмларини такомиллаштириш учун тест қилганини тан олди, келажакда ҳуманоид унинг муассасаси учун коммерция реклама фаолиятида ишлатилиши режалаштирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар эса фақат огоҳлантириш билан чекланди: эркакка роботларни жамоат жойларига чиқаришда эҳтиёткорлик қилиш, хавф туғдирмаслик ва йўловчиларни қўрқитмаслик тавсия қилинди.

Бу қандай робот эди?

Халқаро оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, инцидент 5-март куни кечқурун Патане туманида (Макао) содир бўлган. Механик «ҳулиган» Хитойнинг «Unitree Robotics» компанияси томонидан ишлаб чиқилган «G1» модели роботи эканлиги маълум бўлган, унинг базавий қиймати тахминан 85 минг юан (15 минг АҚШ долларидан ортиқ)ни ташкил қилади.

Ушбу қурилмага эгалик қилувчи «Study Hard Education Centre» муассасаси вакиллари томонидан ўзини оқлашга ҳаракат қилинди: тротуар жуда тор экан. Аёл тўсатдан тўхлаб қолгани сабабли робот уни айланиб ўта олмади ва орқада турган ҳолда, ёруғлик индикаторлари ёқилган ҳолда кутишда давом этган. Қоронғу вақтда бу ҳолат эса қария аёлда катта қўрқув уйғотган.

Teglar

Mavzuga oid