Энг кўп қиймат қўшган брендлар рейтинги: «Microsoft» етакчи
Дунёдаги энг йирик 50 бренд орасида бренд қиймати ўсиши бўйича биринчи ўринни «Microsoft» эгаллади.

Бир нечта компания бир йил ичида бренд қийматига ўнлаб миллиард доллар қўшди. Бу сунъий интеллект ва платформа иқтисодиёти даврида бренд каби номоддий активлар қанчалик тез ўсиши мумкинлигини кўрсатади, деб ёзади «Visual Capitalist».
«Brand Finance»нинг «2026 Global 500 Report» ҳисоботига кўра, ўтган йилда бренд қиймати энг кўп ўсган компания «Microsoft» бўлди, у ўз бренди қийматига 104 миллиард доллар қўшди. Ундан кейин «Nvidia» келади: унинг бренд қиймати 96 миллиард долларга ошди, чунки компания чиплари тез ривожланаётган сунъий интеллект саноатининг асосига айланди.

Ушбу рейтингда ижтимоий тармоқлар ва технология гигантлари ҳам катта ўсиш қайд этди. Масалан, «TikTok» бренди 48 миллиард долларга, «Apple» эса 33 миллиард долларга ошди.
«Microsoft» ва «Nvidia» етакчилик қилмоқда
Ўтган йили дунёдаги энг йирик 50 бренд орасида бренд қиймати ўсиши бўйича биринчи ўринни «Microsoft» эгаллади. Компания булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект хизматларининг ўз маҳсулот экотизимига чуқур интеграцияси туфайли ўсишда давом этмоқда. Бугунги кунда унинг бренд қиймати 565 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, «Nvidia» бренди қиймати икки баробардан ҳам кўпроқ ўсди. Бу унинг сунъий интеллект чиплари бозоридаги устунлигини акс эттиради. Компания нафақат бозор капитализацияси бўйича дунёдаги энг қиммат компаниялардан бири, балки унинг маҳсулотларига талаб ҳам ҳалигача таклифдан юқори.
Рейтинг | Компания | Бренд қиймати 2025 | Бренд қиймати 2026 | Йиллик ўсиш |
1 | Microsoft | $461 млрд | $565 млрд | $104 млрд |
2 | Nvidia | $88 млрд | $184 млрд | $96 млрд |
3 | TikTok | $106 млрд | $154 млрд | $48 млрд |
4 | Apple | $575 млрд | $608 млрд | $33 млрд |
5 | $413 млрд | $433 млрд | $20 млрд | |
6 | American Express | $40 млрд | $57 млрд | $18 млрд |
7 | State Grid Corporation of China | $86 млрд | $102 млрд | $17 млрд |
8 | $91 млрд | $107 млрд | $16 млрд | |
9 | $33 млрд | $48 млрд | $15 млрд | |
10 | Amazon | $356 млрд | $370 млрд | $13 млрд |
«TikTok»нинг тез ўсиши
«TikTok» ҳам йилнинг энг катта ўсишларидан бирини кўрсатди. Унинг бренд қиймати 106 миллиард доллардан 154 миллиард долларгача кўтарилди ва бренд қиймати ўсиши бўйича учинчи ўринни эгаллади.
Қисқа видеолар платформасининг бу қадар ўсиши унинг глобал аудиторияси ва фойдаланувчилар фаоллиги жуда юқори эканини кўрсатади. Бу эса реклама берувчилар ва контент яратувчиларни жалб қилишда давом этмоқда.
Ҳозирда «TikTok» бренди қиймати айрим йирик глобал компаниялардан ҳам юқори:
«Walmart» – 141 млрд доллар
«Samsung» – 119 млрд доллар
«Facebook» – 107 млрд доллар.
«Big Tech» рейтингда устунлик қилмоқда
Технология компаниялари рейтингдаги энг катта бренд қиймати ўсишларининг 10 тасидан 8 тасини эгаллади.
«Apple» бренди қийматига 33 миллиард доллар қўшди ва 2026-йилда унинг умумий бренд қиймати 608 миллиард долларга етди – бу рейтингдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Шу билан бирга «Google» бренди 20 миллиард долларга ошди. Бу компаниянинг қидирув ва реклама бизнесининг кучли позицияси ҳамда «Gemini AI» атрофида ўсиб бораётган фаоллик билан боғлиқ.
Рўйхатдаги яна бир технологик гигант «Amazon» ҳам бренд қийматига 13 миллиард доллар қўшди.
Молия ва инфратузилма компаниялари ҳам ўсмоқда
Технология секторидан ташқари, айрим молия ва инфратузилма компаниялари ҳам сезиларли ўсиш кўрсатди.
«American Express» бренди қийматига 18 миллиард доллар» қўшди. Бу компаниянинг рекорд даражадаги чораклик даромадлари билан боғлиқ. Умуман олганда, унинг бозор қиймати сўнгги беш йилда икки баробарга ошган.
«State Grid Corporation of China» эса рейтингда 7-ўринни эгаллаб, бренд қийматига 17 миллиард доллар қўшди. Дунёдаги энг қиммат коммунал инфратузилма бренди ҳисобланган бу компаниянинг ўсиши Хитойда электр тармоқлари инфратузилмасининг кенгайиши ва тоза энергия тизимларига ўтиш сиёсати билан яқин боғлиқ.





