Россия ва Украина вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Россия ва Украина турли саналарда вақтинчалик сулҳ эълон қилди, аммо томонлар ўртасидаги кескин баёнотлар вазият ҳали ҳам беқарорлигини кўрсатмоқда.

Россия ва Украина вақтинчалик оташкесим эълон қилди © hamodia.com

Россия Украинадаги уруш бўйича 2026 йил 8–9 май кунлари вақтинчалик сулҳ эълон қилди. Бу қарор Владимир Путин томонидан қабул қилинган бўлиб, «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба» байрами муносабати билан жорий этилгани маълум қилинди.

Россия мудофаа вазирлиги баёнотида Украина томони ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашига умид билдирилди. Шу билан бирга, агар Киев томони байрам тадбирларига тўсқинлик қилса, Россия қўшинлари жавоб чоралари кўриши мумкинлиги таъкидланди.

Вазирлик, шунингдек, эҳтимолий ҳужумлар ҳолатида Киев марказига оммавий ракета зарбалари берилиши мумкинлигини маълум қилди. Россия томони бу каби чоралардан илгари гуманитар сабабларга кўра тийилиб келганини ҳам қўшимча қилди.

Володимир Зеленский эса ўз ижтимоий тармоқларида 6 май ярим тундан бошлаб сукут режими эълон қилинганини билдирди. Унинг таъкидлашича, инсон ҳаёти ҳар қандай байрамдан устун ҳисобланади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина томони Россиядан сулҳ шартлари бўйича расмий таклиф олмаган. Шу билан бирга, Киев мустақил равишда ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга қарор қилган.

Teglar

Mavzuga oid