«Заҳарланган овқат боланинг косасигача қандай етиб боряпти?» — Матбуот анжуманида вазирликдан ҳисоб сўралди
Кеча, 22 апрел куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда Vaqt.uz нашри мухбири ҳам иштирок этиб, масъулларга тизимдаги қатор оғриқли масалалар билан мурожаат қилди.
Хусусан, журналист Илёс Сафаров томонидан сўнгги вақтларда боғчаларда болаларнинг овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари тизимли тус олаётгани, рақамларнинг даҳшатли даражада ўсиб бораётгани ҳамда назорат механизмларининг ишламаётгани кескин танқид остига олинди. Шунингдек, вазирликнинг таълим сифатини тубдан яхшилаш бўйича узоқ муддатли стратегияси ва реал чоралари бор-йўқлиги бўйича савол билан мурожаат қилинди.
Саволларга эса Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова ва вазир ўринбосари Темур Комилов муносабат билдириб, мавжуд муаммолар, аутсорсинг тизимидаги камчиликлар ҳамда кутилаётган янги тартиблар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишди.
Қуйида ушбу кескин баҳс ва савол-жавоб жараёни муҳрланган видеони тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин:
Teglar






