add

Давлат банклари туризм бизнесидан чиқмоқда

08.01.2026 | 21:283 daqiqa

Январь ойида бир қанча давлат банкига тегишли компаниялар туризм объектлари ва меҳмонхоналар аукционини ўтказмоқда.

Давлат банклари туризм бизнесидан чиқмоқда

Декабрда «Саноатқурилишбанк»ка тегишли «SQB Capital» Зоминдаги меҳмонхонасини 175 млрд сўмга аукционда сотган эди

Сотилган меҳмонхона ҳудудида «Wyndham» меҳмонхоналар тармоғининг «Wyndham Gardens Zomin» меҳмонхонаси фаолият олиб боради.

Сал аввал Зоминдаги машҳур осма кўприк аукциони бўлиб ўтганди. Бироқ, харидор йўқлиги сабаб аукцион муваффақиятли амалга ошмади. Осма кўприк «Туронбанк»ка тегишли бўлиб, банк уни 150 млрд сўмга сотмоқчи эди. 

bank hotel 02

2025 йил охиридан бошлаб Ўзбекистондаги давлат банкларига тегишли бир қанча туризм объектлари ва меҳмонхоналар «e-auksion» платформасида аукционга чиқарилмоқда. 

«Асакабанк»нинг «Asaka Capital Invest» компаниясига тегишли Шаҳризабз тумани, Мираки қишлоғида жойлашган меҳмонхона — «Miraki Eco Village» аукционга қўйилди

bank hotel 03

Кимошди савдоси 22 январ куни бўлиб ўтади. Бошланғич нарх қилиб, 236,5 млрд сўм белгиланган. Объектнинг умумий ер майдони 2,5 гекарга яқин. 

«СҚБ»нинг «SQB Capital» компанияси яна бир туризм объекти учун аукцион ўтказмоқда.

bank hotel 04

Шаҳрисабздаги «Miraki Town Plaza» меҳмонхонаси 231,8 млрд сўм нарх билан сотувга чиқарилган. 

Бу ердаги меҳмонхона «Miraki Resorts» бренди остида фаолият олиб бормоқда. Унинг умумий ер майдони 2,6 гекарга яқин. Кимошди савдоси эртага, 9 январ куни бўлиб ўтади. 

«Миллий банк»ка тегишли «NBU Invest Group» «Zomin Ropeway»даги 100 фоиз улушини 215 млрд сўмга сотувга қўйган. Кимошди савдоси эртага, 9 январ куни бўлиб ўтади. 

bank hotel 05

«Zomin Ropeway» — бу Зоминдаги машҳур дор йўлига эгалик қилувчи компания. Уни 30 фоиз бошланғич тўлов билан қолган 70 фоизини «Миллий банк»нинг ўзидан 5 йилгача кредит олган ҳолда харид қилиш мумкин. 

9 январ куни «Wyndham» меҳмонхоналари тармоғига қарашли яна бир бренд — «Tryp by Wyndham» фаолият олиб борувчи меҳмонхона аукциони бўлиб ўтади. Бошланғич нархи қилиб, 173,5 млрд сўм белгиланган.

bank hotel 06

Бу меҳмонхона «Асакабанк» томонидан кимошди савдосига чиқарилмоқда. Объект учун 30 декабрь куни ҳам аукцион бўлиб ўтганди. Бироқ, харидор топилмаган. 

«Миллий банк» Миракидаги дор йўлини ҳам 158,2 млрд сўмга аукционга қўйган. Бу ерда ҳам потенциал харидор учун 30 фоиз бошланғич тўлов қилинганда қолган 70 фоизини «Милий банк» кредити орқали 5 йилгача тўлаш имконияти берилмоқда.

bank hotel 07

Миракидаги дор йўли «Miraki Ropeway» компаниясиники бўлиб, аукцион 9 январ куни ўтказилади. 

«Асакабанк» Бўстонлиқда жойлашган «Salom Chimyon« МЧЖни 142,4 млрд сўмга аукционга қўйган. Бино ҳудудида автотураргоҳ, ресторан, болалар майдончаси ва савдо мажмуаси жойлашган. 

bank hotel 08

Кимошди савдоси 14 январ куни бўлиб ўтади. Объектнинг умумий майдони 12 400 кв метрдан ошиқ. 

Яна бир давлат банки — «Алоқабанк» Хивадаги меҳмонхонани аукционга чиқарди. Кимошди савдоси 9 январ куни ўтказилади. 

bank hotel 09

Бошланғич нарх 112,2 млрд сўм қилиб белгиланган. Объект умумий майдони 5 700 кв метрга яқин.

«Микрокредитбанк» ҳам Хивада жойлашган «Arda Turan» меҳмонхонасини 84,1 млрд сўмга аукционга чиқарди

bank hotel 10

Икки қаватдан иборат, 256 ўринга мўлжалланган меҳмонхона умумий 4100 кв метрдан ортиқ майдонга эга. Аукцион 9 январ куни бўлиб ўтади. 

9 январда «СҚБ» Миракидаги яна бир меҳмонхона учун аукцион ўтказади. Бошланғич нарх 83,8 млрд сўм қилиб белгиланган.

Teglar

Mavzuga oid