Logo

Жавоҳир Синдаров Naroditskiy Memorial Rapid ва Blitz 2026 турнирларида икки карра чемпион бўлди

Bugun 11:511 daqiqa

Ўзбекистонлик гроссмейстер ушбу ғалабалари учун 9 минг АҚШ доллари мукофот олди.

Жавоҳир Синдаров Naroditskiy Memorial Rapid ва Blitz 2026 турнирларида икки карра чемпион бўлди © uzchess

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Даниэл Народитский хотирасига бағишланган Naroditsky Memorial Rapid ва Blitz 2026 турнирларида ғолибликни қўлга киритди.

Синдаров рапид баҳсларида 7 та партиядан 6 очко жамғарди. У мусобақа якунида ҳиндистонлик гроссмейстер  Аравинд Читамбарам билан бир хил натижа қайд этганини сабабли тай-брек ўтказилди ва унда рақибини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Блитс йўналишида эса ўзбекистонлик шахматчи  9 та партиядан 7,5 очко тўплаб, мусобақани биринчи ўринда якунлади. 

Икки йўналишдаги ғалабаси эвазига Жавоҳир Синдаров жами 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров 2026 йил апрел ойида Кипрда бўлиб ўтган FIDE Номзодлар турнирида муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритиб, ушбу мусобақа тарихида чемпион бўлган илк ўзбекистонлик шахматчига айланганди. Мазкур ғалаба унга амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Доммаражу Гукеш билан шахмат тожи учун баҳс олиб бориш ҳуқуқини беради.

FIDE томонидан тасдиқланган маълумотга кўра, Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш ўртасидаги Жаҳон шахмат чемпионати баҳси 2026-йил 23-ноябрдан 17 декабргача ўтказилиши режалаштирилган.

Teglar

Mavzuga oid

Жавоҳир Синдаров Naroditskiy Memorial Rapid ва Blitz 2026 турнирларида икки карра чемпион бўлди | Vaqt.uz