
«Метан заправкалар» фаолиятига эртадан яна чекловлар жорий қилинди
8 январдан бошлаб республика бўйлаб Автомобилларга метан газ тўлдириш компрессор шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди.

Ўзбекистонда магистрал газ қувурларида босимнинг пасайиши кузатилаётгани сабаб “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, магистрал газ қувурларида босим пасайиши кузатилаётганлиги сабабли бир қатор зарур чоралар кўрилмоқда. Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш учун маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан “метан заправкалар” фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
8 январдан бошлаб метан “заправкалар” соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди. Фарғона водийсида “заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, “метан заправкалар”нинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади.
“Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз“, -дейилади хабарда.





