add

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

Bugun 13:161 daqiqa

Мамлакатда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 18 мингдан ошиб, Хитой, Россия ва Туркия етакчи ўринларни эгаллади.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

2026 йил 1 январ ҳолатида Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида жами 18 минг 164 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу корхоналарнинг 4 минг 247 таси қўшма корхоналар, 13 минг 917 таси эса тўлиқ хорижий капитал асосида ташкил этилган. Бу ҳолат сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорига хорижий сармоялар кириб келишига қизиқиш ортганини кўрсатмоқда. Шунингдек, сўнгги беш йил ичида чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони қарийб 1,9 баробарга ошган.

Давлатлар кесимида таҳлил қилинганда, Ўзбекистонда энг кўп корхоналар Хитой иштирокида ташкил этилган. Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони 5 минг 44 тани ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда 3 минг 181 та корхона билан Россия турибди.

Учинчи поғонада 2 минг 137 та корхона билан Туркия жойлашган. Кейинги ўринларда Қозоғистон (1 212 та), Жанубий Корея (693 та) ҳамда Афғонистон (635 та) келмоқда.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Тожикистон, Ҳиндистон ва АҚШ капиталли корхоналар ҳам Ўзбекистон иқтисодиётида фаол иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фаолият турлари кесимида хорижий корхоналарнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келиши ҳақида хабар бергандик. 2025 йилда бу йўналишда 6 403 та корхона иш юритиб, умумий хорижий бизнеснинг энг катта қисмини ташкил этган.

Teglar

Mavzuga oid

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди | Vaqt.uz