Logo

Тошкентда дарахт ва гул экиш учун 1,4 млрд сўм ажратилди

Bugun 12:501 daqiqa

Пойтахт ҳокимининг қарори билан шу мақсадда шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 1 млрд 437 млн сўм йўналтирилди. Маблағ икки корхона ўртасида тақсимланади.

Тошкентда дарахт ва гул экиш учун 1,4 млрд сўм ажратилди © Toshkent shahar hokimligi matbuot xizmati

Тошкент шаҳрида дарахт ва гул кўчатларни экиш ишларини амалга ошириш учун 1,4 млрд сўм ажратилди. Бу пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг кеча, 4-июн куни қабул қилинган «Тошкент шаҳри туманларида дарахт ва гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан «Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси» ДМга 539 млн сўм ҳамда «Учтепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси» ДМга 897 млн сўм, жами 1 млрд 437 млн сўм ажратилади. 
 
21 гектарлик кўчатхона

Ўтган ойда шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчалари учун мос дарахтларни етиштириш мақсадида 21 гектар ҳудудда кўчатхона ташкил этилаётганини маълум қилганди. Ҳудуд замонавий автоматик томчилатиб суғориш тизими билан жиҳозланган бўлиб, суғоришда артезиан сувидан фойдаланилган.

Кўчатлар икки йил мобайнида шу ҳудудда парвариш қилиниб, кейинчалик Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларига экилади. Яшил фондни бойитиш учун Туркия, Италия, Германия, Голландия, Испания, шунингдек Европа ва Хитойдан турли кўчатлар олиб келинмоқда.

Teglar

Mavzuga oid