add

20 январ учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

Bugun 12:122 daqiqa

Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қор ёғиши кутилмоқда.

20 январ учун об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди© Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 20 январ куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-2 даража совуқ, кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ, Устютда кечаси -17...-22 даража совуқ, кундузи -5...-10 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, чўл ҳудуднинг шимолида -10 даража совуққача, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи -3 даража совуқ, +2 даража илиқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid