Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга тўланган компенсация миқдори маълум қилинди
Ўзбекистонда иситиш мавсумида компенсация олиш учун эҳтиёжманд оилалардан 1,7 миллионга яқин ариза келиб тушган.
© smartpress.byЎзбекистонда иситиш мавсуми давомида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун 73,7 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиб, оилаларнинг коммунал харажатларини енгиллаштиришга қаратилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.
Ушбу механизм PQ-134-сон қарори асосида жорий этилган бўлиб, унга кўра иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёрдан ортиқ сарфланган электр энергияси ва газ учун нархлар ўртасидаги фарқ давлат томонидан қоплаб берилади.
Аҳолидан келган аризалар
Таҳлилларга кўра, компенсация олиш учун эҳтиёжманд оилалардан 1,3 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Электр энергияси истеъмоли бўйича аризаларнинг 64,9 фоизи 200 kWгача бўлган ижтимоий меъёр доирасида, 19,7 фоизи 200–350 kW оралиғида, 15,4 фоизи эса 350 kWдан юқори истеъмол қилган оилаларга тўғри келади.
Табиий газ бўйича эса 362,8 минг оила маълумотлари ўрганилди. Уларнинг 79,4 фоизи 500 метр кубгача бўлган ижтимоий меъёр доирасида, 14 фоизи 500–700 метр куб оралиғида, 6,6 фоизи эса 700 метр кубдан ортиқ газ сарфлаган.
Мазкур дастур аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва энергия харажатлари босимини камайтиришга хизмат қилмоқда. Қарорга мувофиқ, компенсация тўловлари 2027 йил 1 апрелга қадар давом эттирилади.





