Жавоҳир Синдаров мукофот пулларидан солиқ тўлайдими?

15.04.2026 | 12:052 daqiqa

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров «Жаҳон тожи» учун баҳсдаги ғалабаси ортидан 1,3 млн доллардан ортиқ мукофот пули олиши мумкин.

Жавоҳир Синдаров мукофот пулларидан солиқ тўлайдими? © Этери Кублашвили/ФИДЕ

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг 13-турида нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнади ва мусобақада муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Мусобақадаги чемпионлик сабаб Синдаров иккита йўналишда пул мукофоти олади.

FIDE томонидан ушбу турнир учун мукофотлар:

FIDE ташкилоти томонидан чемпионлик учун кафолатланган 70 минг евро миқдоридаги маблағ ажратилган. Қўшимча ҳар ярим очко учун 5 минг евро бонус. Ҳозир Жавоҳир 9,5 очко тўплади, бу дегани 95 минг евро. Эртанги партияда очко олса, яна мукофот қўшилади. Демак, ушбу турнирнинг ўзида у камида 165 минг еврони нақд қилди.

«Жахон тожи» учун баҳс

Синдаров учун энг салмоқли даромад манбаи «Жахон тожи» учун бўлиб ўтадиган баҳслардаги иштироки ҳисобланади. Ушбу босқичда натижа қандай бўлишидан қатъи назар, иштирокчига катта миқдордаги кафолатланган тўлов амалга оширилади.

Масалан, ўтган мавсумда «Жаҳон тожи» соҳиби бўлган Гукеш 1 миллион 350 минг доллар мукофот пули олган эди. Мағлубиятга учраган Дин Лирен эса 1 миллион 150 минг доллар билан тақдирланган. Шу нуқтайи назардан, Синдаровнинг умумий даромади 1,3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бу мукофотлардан Синдаров қанча солиқ тўлайди?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-модда 6-бандига кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган пул мукофоти солиқ солинмайдиган даромадлар рўйҳатига киритилган.

Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматидан ҳам даромад солиғи олинмайди.

Teglar

Mavzuga oid