Logo

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 10,6 фоизга ошди

Kecha 08:102 daqiqa

18 ноябрь куни Ўзбекистонда 272,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 10,6 фоизга кўп.

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 10,6 фоизга ошди

2026 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистонда 272,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 26,2 млн кВт·соатга ёки 10,6 фоизга кўпдир. 2025 йил 18 ноябрда мамлакатда 246,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган эди. Ўсиш асосан шамол электр станцияларида кузатилган.

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг асосий қисми иссиқлик электр станциялари (ИЭС) ҳиссасига тўғри келди. Уларда 216,8 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу кунидаги 216,9 млн кВт·соат кўрсаткичидан 0,05 фоизга кам.

Вазирлик маълумотларига кўра, 18 ноябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қолган станциялар кесимида қуйидагича шаклланган:

• Гидроэлектр станциялар (ГЭС): 19,6 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу 2025 йил 18 ноябрдаги 12,1 млн кВт·соатга нисбатан 62 фоизга кўп.
• Қуёш электр станциялари: ишлаб чиқариш 48,8 фоизга ошиб, 18 млн кВт·соатни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу кунида ушбу кўрсаткич 12,1 млн кВт·соат бўлган.
• Шамол электр станциялари: 14,7 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилги 2,3 млн кВт·соатга нисбатан 539,1 фоизга кўп.
• Блок станциялар: ишлаб чиқариш 17,9 фоизга ошиб, 3,3 млн кВт·соатни ташкил этди. 2025 йилнинг шу кунида блок станциялар 2,8 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарган.
• Кичик қувватли қуёш панеллари: 0,3 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу кунидаги 0,1 млн кВт·соатга нисбатан 200 фоизга кўп.

Teglar

Mavzuga oid