Ўзбекистонда ЯТТлар сони 324 мингдан ошди

Bugun 11:251 daqiqa

Энг кўп якка тартибдаги тадбиркорлар сони Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда ЯТТлар сони 324 мингдан ошди © istock

2026 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) сони 324 090 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда 49 210 нафар ЯТТ фаолият юритмоқда бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг салмоқли қисмини ташкил этади.

Иккинчи ўринда Фарғона вилояти жойлашган бўлиб, бу ерда 34 809 нафар тадбиркор рўйхатдан ўтган. Ундан кейин Самарқанд вилоятида 32 536 та, Тошкент вилоятида эса 30 083 та ЯТТ фаолият олиб бормоқда.

Кейинги ўринларда Андижон вилояти (28 019 та), Қашқадарё вилояти (24 760 та) ва Наманган вилояти (22 779 та) қайд этилди. Бу ҳудудларда ҳам тадбиркорлик фаоллиги юқори даражада сақланиб қолмоқда.

Бухоро вилоятида 19 451 та, Қорақалпоғистон Республикасида 18 912 та, Сурхондарё вилоятида 18 156 та тадбиркор фаолият юритмоқда. Хоразм вилоятида эса ушбу кўрсаткич 15 776 тани ташкил этган.

Энг паст кўрсаткичлар Жиззах (11 902 та), Сирдарё (9 089 та) ва Навоий (8 608 та) вилоятларида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бизнесменларнинг кредит олиши 20 фоизга ошганлиги ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid