Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистонга боради

Давлат раҳбарининг Қозоғистондаги кун тартиби маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистонга боради © Foto: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрел кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Бўлажак тадбирлар давомида Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёев ушбу масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади, миллий павилонлардан иборат махсус экологик кўргазмага ташриф буюради.

Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid