Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади

Саида Мирзиёева АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан музокаралар ўтказди.

Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Саида Мирзиёева Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси Сержио Гор билан музокаралар ўтказди.

photo_2026-04-07_09-59-09

«АҚШ пойтахтида ҳамкасбим, Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан самарали учрашув ўтказдик. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалаларини муҳокама қилдик. Учрашув Кенгаш фаолияти расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.

Суҳбат давомида янги ташкил этилаётган тузилманинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Қайд этилишича, ушбу кенгаш Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлаш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва хусусий сектор ўртасидаги мулоқотни фаоллаштиришга хизмат қилади. Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди.

photo_2026-04-07_09-59-14

«Ушбу тузилма Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган самарали майдонга айланиши шубҳасиз. Бунга мамлакатларимиз президентларининг қатъий сиёсий иродаси мустаҳкам замин яратмоқда», — деди Мирзиёева.

Сержио Гор Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида:

«Ушбу кенгашнинг ишга туширилиши сўнгги бир неча ой ичида тижорат дипломатияси орқали ҳамкорлигимиздаги ажойиб тараққиётнинг чўққисини англатади. Президент Трамп ноябрь ойида Вашингтонда C5+1 етакчиларини қабул қилганидан бери Ўзбекистон АҚШ компаниялари билан юз миллионлаб долларлик шартномалар имзолади», — деб ёзиб қолдирди.

photo_2026-04-07_09-59-18

«Кенгашнинг ташкил этилишига икки давлат Президентлари ўртасида қарор топган юксак даражадаги ишонч замин яратди. Кенгаш ҳамраиси, элчи Сержио Гор таъкидлаганидек, сўнгги бир йил давомида АҚШ Марказий Осиёда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишларини амалда тасдиқлади», — дея қўшимча қилди Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Америка—Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилган эди.

Teglar

Mavzuga oid