Марко Рубио нега айнан Самарқандга келаётганини айтди
У билан бирга Ўзбекистонга АҚШнинг 200 нафардан ортиқ йирик компания раҳбарларидан иборат ишбилармонлар делегацияси ҳам келади.
© AP Photo/ Evan VucciАҚШ Давлат котиби Марко Рубио 17-октябр куни дунёда турли инқирозлар давом этаётган бир пайтда нима учун Марказий Осиёга ташриф буюраётганини тушунтирди.
Ўзбекистонга сафари олдидан журналистлар билан суҳбатда у ташриф санаси минтақадаги давлат раҳбарларининг иш жадвали ва бешта давлат ташқи ишлар вазирларининг учрашувини бир вақтда ташкил этиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда белгиланганини айтди.
Рубионинг сўзларига кўра, АҚШ нафақат Ўзбекистон, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ваТуркманистон билан ҳам алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор.
У халқаро инқирозлар ва бошқа шошилинчмасалалар муҳим ташрифларни ортга суриб қўйиши мумкинлигини, аммо бу давлатлар билан ҳамкорликниривожлантириш ҳам муҳим эканини таъкидлади.
Давлат котиби дипломатлар кўпинча инқироз юзага келган ёки муаммолар пайдо бўлган ҳудудларга, шунингдек,халқаро анжуманлар ўтказиладиган мамлакатларга боришга мажбур бўлишини айтди.
Бироқ унинг фикрича, АҚШ узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлган давлатларга ташриф буюришучун ҳам вақт топиши керак. Рубио бунга мисол қилиб, яқинда Греция ва Лотин Америкаси давлатларига қилган сафарларини келтирди. Эндиэса Марказий Осиёга ташриф буюриш навбати келганини айтди.
Танланган саналар минтақадаги бешта давлат ташқи ишлар вазирларини бир жойга тўплаш имконини берган.
АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, Рубио 17–22-октябр кунлари Самарқанд, шунингдек,Ҳиндистоннинг Мумбай ва Жамнагар шаҳарларига ташриф буюради.
Самарқандда АҚШ Давлат котиби C5+1 форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида қатнашади.
Шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали вакиллари билан алоҳида музокаралар ўтказади.
Рубио билан бирга Самарқандга АҚШнинг 200 нафардан ортиқ йирик компания раҳбарларидан иборатишбилармонлар делегацияси ҳам келади. АҚШ Давлат департаменти бу ташрифни тарихий деб атади ва у АҚШ билан Марказий Осиё ўртасидаги савдо ҳамкорлигида янги босқични бошлаб беришини таъкидлади.
C5+1 формати 2015-йилда ташкил этилган. Ушбу формат доирасидаги ташқи ишлар вазирларининг илк учрашуви Самарқандда бўлиб ўтган.





