Logo

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дебютида Колумбияга ютқазди

Kecha 08:571 daqiqa

Аббос Файзуллаев «оқ бўрилар»нинг мундиаллардаги илк голи муаллифи сифатида тарихдан ўрин олди.

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дебютида Колумбияга ютқазди

Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатида дебют қилди.

К гуруҳи 1-туридан ўрин олган баҳсда Фабио Каннаваро жамоаси Колумбияга қарши майдонга тушиб, икки тўп фарқи билан имкониятни бой берди.

Миллий жамоа яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев Ўзбекистоннинг мундиаллардаги илк голи муаллифи сифатида тарихдан ўрин олди. Рақиб сафида «Бавария» вингери Луис Диас гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ўзбекистон иккинчи турда 23 июн куни Португалияга қарши ўйнайди. Роналду жамоаси биринчи ўйинда Конго ДР (1:1) билан дуранг қайд этган.

ЖЧ-2026. К гуруҳи. 1-тур
Ўзбекистон — Колумбия 1:3

18 июн. Мехико. «Ацтека»
Голлар: Файзуллаев (60) — Муниос (40), Диас (65), Кампаз (90+9).
Ўзбекистон — Ўткир Юсупов, Беҳруз Каримов, Рустам Ашурматов (Жаҳонгир Ўрозов, 77), Абдуқодир Ҳусанов, Абдулла Абдуллаев, Шерзод Насруллаев (Фаррух Сайфиев, 46), Отабек Шукурлв, Акмал Мозговой, Аббос Файзуллаев (Азиз Амонов, 77), Остон Ўрунов (Достон Ҳамдамов, 46), Элдор Шомуродов (Игор Сергеев, 90+3).
Колумбия — Варгас, Муниос, Санчес, Лукуми, Мохика, Лерма, Пуэрта (Риос, 80), Ариас (Кастано, 90+3), Родригес (Кампаз, 72), Диас (Гомес, 90+3), Суарес (Кучо, 80).
Огоҳлантиришлар: Мохика (7), Ҳусанов (34).

Mavzuga oid