Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилганини қайд этди

09.04.2026 | 20:041 daqiqa

Яқин Шарқдаги низо зонасининг бир нечта нуқтасида ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилгани қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда асосий воситачи сифатида иштирок этаётган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди.

Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилганини қайд этди

«Бутун низо зонаси бўйлаб бир нечта жойларда ўт очишни тўхтатиш тартиби бузилгани ҳақида хабарлар келмоқда, бу эса тинчлик жараёни руҳига путур етказади», — деб ёзди Шариф «X» ижтимоий тармоғида.

У барча томонларни «вазминлик кўрсатишга ва келишилганидек, икки ҳафта давомида ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилишга» чақирди.

«Шу билан бирга, Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини тўхтатиб қўйди», - деб хабар берди «Fars».

Теҳрон буни Исроил ўт очишни тўхтатишга қарамай, Ливанда «Ҳизбуллоҳ»га қарши уруш давом эттиргани билан изоҳлади.

АҚШ ва Эрон 8-апрелга ўтар кечаси икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилган эди. Ушбу келишувнинг шартларидан бири Эрон томонидан Ҳурмуз бўғози орқали кемалар қатновини очиш бўлган эди.

Teglar

Mavzuga oid