Уфқ қизарган палла: Тошкентликлар ёзги оқшомни қандай ўтказмоқда? (Фоторепортаж)
Қуёш ботиши арафасида Мустақиллик майдони шаҳар аҳли ва сайёҳлар билан тўла бўлади. Фаввора сувидаги сержило акслар, эсдалик учун суратга тушаётган ёшлар ва гавжум хиёбон манзаралари. «Vaqt.uz» фотомухбири Жавҳар Чоршанбиева Тошкент оқшомининг гўзал лаҳзаларини бир саҳифага жамлади.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaТошкентнинг ёзги оқшомларида ўзига хос тароват бор. Айниқса, қуёш ботиши арафасида кунлик ташвишлар ва шаҳар шовқини бироз орқага чекиниб, ўрнини хиёбонлардаги майин шабада ҳамда одамларнинг хотиржам суҳбатлари эгаллайди. Мустақиллик майдонидаги улкан фавворалар атрофида эса ҳаёт қайнай бошлайди.
Фаввора сувида жилоланаётган шафақ нурлари атрофга ўзгача тароват бахш этади. Бу ерда эсдалик учун суратга тушаётган ёшлар, фарзандларининг шодон қийқириқларидан завқланиб сайр қилаётган ота-оналар ва скамейкада оқшом салқинидан баҳра олаётган кексаларни учратиш мумкин.
Сайёҳлар учун ҳам бу палла пойтахт билан яқиндан танишиш учун энг қулай фурсатдир. Шаҳарнинг тунги чироқлари ёниши арафасида, осмон қизғиш ва феруза рангларга бурканган бир вақтда кенг хиёбонлар бўйлаб қилинган сайр кишига ўзгача кайфият бағишлайди.
Тошкентнинг одатий, аммо ҳар гал янгича манзаралар кашф этиладиган ёзги оқшоми қандай ўтмоқда? Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган фоторепортаж орқали пойтахтликларнинг самимий ва жонли лаҳзаларига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva
Teglar






