Умумий тартибли колониядан уй қамоғигача: «Credit house» иши бўйича ҳукм ўқилди
Икки қурилиш компанияси 1766 нафар фуқарони алдаб, 450 млрд сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирган. Салкам 4 ой давом этган судда 9 нафар судланувчи бор. Суд ҳукмига кўра, бир нафарига жарима, қолганларга 6,5 йилдан (3 йил синов муддати шарти билан) 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бугун, 24-апрел куни осон шартларда уй олиб беришни ваъда қилган «Credit house» ва «In Fin Stroy Invest» компаниялари билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда суд залидан VAQT.UZ мухбири хабар берди.
Қурилиш компаниялари 1766 нафар фуқарони алдаб, 450 млрд сўмдан ортиқ пулни ўзлаштирган. Салкам 4 ой давом этган судда 9 нафар судланувчи бор.
ЖИБ Яккасарой туман судида судя Баҳодир Қаюмов раислигида кўрилган суд ишида квартира сотиш важи билан 1766 нафар фуқарони алдаб, салкам ярим трлн сўм пулларини ўзлаштирган «Credit house» ва «In Fin Stroy Invest» қурилиш компанияларининг 9 нафар вакилига ҳукм чиқарилди.
Тайинланган жазолар
Жумладан, Бахтиёр Амзаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» ва «в» бандлари (уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (мулкий зарар етказиш), 192¹¹-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Дмитрий Баженов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (мулкий зарар етказиш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192¹¹-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Ғайрат Миркамалов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (мулкий зарар етказиш), 189-моддаси 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192¹¹-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Алишер Шамсиддинов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 234,5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Баҳром Ҳикматуллаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари (уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 170-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (мулкий зарар етказиш), 189-моддаси 1-қисми (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192¹¹-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шоира Раҳимова Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.
Робия Галямова Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.
Клара Толипова Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 28,192-11-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари бўйича айбли деб топилиб, 6,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати тайинланди.
Шартли жазо ва зарар
Суд ҳукмига кўра, бир нафар судланувчига 234,5 БҲМ бараварида жарима, қолганларга 6,5 йилдан (3 йил синов муддати шарти билан) 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жабрланувчилар ва фуқаровий даъвогарларнинг фойдасига етказилган зарарларни ундириш белгиланган.
Зарар 450 миллиарддан ортиқ сўм бўлиб, шундан 300 миллиард сўмдан ортиғи айбдорлар томонидан қопланган.
Teglar






