Logo

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказяпти

Kecha 13:401 daqiqa

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (BRB) раҳбарияти томонидан Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 3 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ҳудудларда қатор учрашувлар ўтказилмоқда.

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказяпти

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳларнинг ҳудудларда тўғридан-тўғри мулоқотлари фаол давом этмоқда.

Рисунок2

Рисунок3

 

Президент раҳбарлигида жорий йилнинг 3-сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар Бухоро вилоятининг Жондор туманида давом эттирилди. Банк бошқарув раиси ўринбосари О.Воҳидов тумандаги маҳалла банкирлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан амалий учрашув ўтказди.

Рисунок4

Рисунок5

 

Мазкур мулоқотда жойлардаги реал иқтисодий вазият ва муаммолардан энг яхши хабардор бўлган ушбу соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда фаолиятидаги масалалар тингланди. Учрашув якунида ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирларининг туманни янада иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича билдирган барча маълумот ва таклифлари тўлиқ умумлаштирилиб, тизимли ҳал этилиши учун Республика штабига юборилди.

Реклама

Teglar

Mavzuga oid