Ҳафта охирида ҳаво +40 даражагача исийди
Иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво ҳарорати +32…+35, иккинчи ярмида эса +40 даражагача кўтарилади.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaИш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, кундуз кунлари ҳаво
+32...+35 даражагача исийди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузги ҳаво ҳарорати +2...+3 даражага кўтарилиб, кундузи +35...+38 даражани, жанубда +39...+40 даражани ташкил этади.
Ҳарорат асосан кечалари +18...+23 даража бўлади.
24-28-август кунлари ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, 24-августда баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати душанба куни кундузи +32...+35 даража, 27-28-августда +35...+37 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +18...+21 даражани ташкил этади.
Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 24-августда 11-14 метргача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.





