Logo

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда заргарлик саноатига 20 млн долларлик инвестиция киритади

Ҳиндистоннинг Goldstar Group компанияси Ўзбекистонда йилига 10 тоннагача заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ташкил этишни режалаштирмоқда.

Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда заргарлик саноатига 20 млн долларлик инвестиция киритади

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Goldstar Group компанияси билан мамлакатда замонавий зарарлик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

Лойиҳа доирасида 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиши режалаштирилган. Шунингдек, йилига 10 тоннагача зарарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватини яратиш ва 100 дан ортиқ иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Goldstar Group делегацияси Тошкентдаги FONON корхонасига ташриф буюрди. Учрашувларда Ўзбекзаргарсаноати, «Gold Moon Tashkent», «Global Universal Servis» вакиллари ҳамда Учтепа тумани ҳокимлиги иштирок этди.

Томонлар зарарлик саноатини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Музокаралар якунида ҳамкорликни кенгайтириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган меморандум лойиҳаси кўриб чиқилди.

Teglar

Mavzuga oid