Logo

Ўзбекистон Президенти Беларусга етиб борди

08.07.2026 | 20:251 daqiqa

Шавкат Мирзиёевни Беларус Бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Беларусга етиб борди © Foto: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Минск шаҳрига келди.

Беларус пойтахтининг халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Беларус Бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 9 июл куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Teglar

Mavzuga oid