Ўзбекистон тўрт ойда Хитойга 46 миллион долларлик газ сотди
Мамлакат Хитойга табиий газ етказиб берувчи етакчи бешта давлат қаторидан жой олди.

Ўзбекистон 2026 йил январ-апрел ойларида қувур орқали Хитойга 46 миллион долларлик табиий газ етказиб берди ва ушбу кўрсаткич билан етакчи бешта давлат қаторидан жой олди. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб «Lenta» хабар берди.
Тўрт ойлик якунлар бўйича Хитойнинг қувур гази бозорида биринчи ўринни Россия (3 миллиард доллар), иккинчи ўринни эса Туркманистон (2,59 миллиард доллар) эгаллади. Шунингдек, кучли бешликка Мянма (514 миллион доллар), Қозоғистон ва Ўзбекистон (184 миллион доллар) кирди.
Айнан апрел ойининг ўзида Россия Хитойга қувур гази етказиб беришни ойлик нисбатда 1,8 фоизга ошириб, 703,9 миллион долларга етказганига қарамай, Туркманистонга (708 миллион доллар) имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади. Россия қувур газининг умумий қиймати январ-апрел ойларида йиллик ифодада 9,5 фоизга арзонлашган.





