Россияда мигрантлар учун тўловлар кескин оширилади

Kecha 13:552 daqiqa

Россияда мигрантлар учун фуқаролик, виза ва яшаш рухсатномаси тўловлари кескин оширилиши режалаштирилмоқда.

Россияда мигрантлар учун тўловлар кескин оширилади © RIA Novosti

Россия ҳукумати хорижий фуқаролар учун давлат божларини ошириш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади.

Россия Молия вазирлиги ташаббуси билан киритилган таклифларга кўра, фуқароликни олиш ёки ундан чиқиш тўлови 4 200 рублдан 50 000 рублгача оширилади. Шунингдек, мамлакатга кириш учун таклифнома расмийлаштириш 960 рублдан 8 000 рублгача қимматлашиши кутилмоқда.

Визалар нархи

Визалар ҳам қимматлашади: оддий визалар 2 000 рублгача, кўп марталик визалар эса 6 000 рублгача оширилади. Вақтинча яшаш учун рухсатнома 15 000 рублгача, доимий яшаш гувоҳномаси эса 30 000 рублгача етиши мумкин. Талабалар учун яшаш рухсатномаси 8 000 рубл қилиб белгиланиши режалаштирилган.

photo_2026-04-28_15-25-52

Бундан ташқари, хорижий ишчиларни жалб қилиш учун тўлов 15 000 рублгача оширилади. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни қайта расмийлаштириш учун 5 000 рубл миқдорида жарима жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасидан мақсад

Расмийларга кўра, ушбу чоралар ички ишлар органларининг текширувлар ўтказиш ва маълумотлар базасини юритиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси бюджетга сезиларли даромад келтириши кутилмоқда: 2026 йил 1 июлдан йиллик тушум 7,9 миллиард рублни, 2027 йилдан эса 15,8 миллиард рублни ташкил этиши мумкин.

Айрим тоифалар учун имтиёзлар сақланиб қолади. Жумладан, Россия Қуролли Кучлари билан шартнома тузган хорижликлар ҳамда собиқ СССР фуқаролари айрим божлардан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Владимир Груздев маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига асосан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади. Урушга одамларни ёллаш, уларни ўқитиш ва улардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга олиб келади.

Жиноят кодексининг 154-1-моддасига асосан, чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланган Ўзбекистон фуқаролари 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Teglar

Mavzuga oid