Самарқандда газ тўлдириш шохобчалари жаримага тортилди

Kecha 13:251 daqiqa

Пайариқ туманида 11 та сиқилган газ тўлдириш шохобчасида метан нархини оширгани учун жаримага тортилди.

Самарқандда газ тўлдириш шохобчалари жаримага тортилди © Foto: Vaqt.uz

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчалари фаолияти юзасидан текширув ўтказилди. Унда бир вақтнинг ўзида метан нархини ошириш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий аҳоли томонидан газ нархининг асоссиз оширилгани ва қўшни туманларга нисбатан юқори экани бўйича мурожаат келиб тушган. Шу асосда назорат органи томонидан мониторинг ишлари ва истеъмолчилар ўртасида сўровлар ўтказилган.

Оширилган нарх

Таҳлиллар натижасида аниқланишича, тумандаги 12 та сиқилган газ тўлдириш шохобчасидан 11 таси 5 январдан бошлаб истеъмолчиларга 1 метр куб сиқилган газ маҳсулоти ўртача 300 сўмга бир вақтда оширилиб сотилаётгани аниқланган.

Текширув давомида ушбу шохобчалар 8 та корхонага тегишли экани маълум бўлди. Улар орасида «Темур-Бек», «Садаф Агро Сервис», «Рақобат Эко Газ Сервис», «Жахонгир Престиж», «Амирхон Газ Сервис» каби компаниялар бор.

Якуний хулосага кўра, мазкур ҳолат «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддаси талаблари яъни рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этилганлиги юзасидан ишлар қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунида белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Teglar

Mavzuga oid

Самарқандда газ тўлдириш шохобчалари жаримага тортилди | Vaqt.uz