add

Украина литий билан «қарзини узяпти»: Трампнинг дўстига йирик литий кони берилди

Kecha 14:301 daqiqa

Трамп маъмурияти ишлаб чиққан нодир металлар бўйича битимнинг янгиланган талқини Украинада фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ҳамда келажакдаги инвестициялар устидан тўлиқ назорат ўрнатишни кўзда тутади.

Украина литий билан «қарзини узяпти»: Трампнинг дўстига йирик литий кони берилди

Украина ҳукумати мамлакатдаги йирик литий конини АҚШ президенти Доналд Трампнинг яқин дўстига топширди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, давлат тасарруфидаги энг йирик литий конларидан бирини ўзлаштириш ҳуқуқи бир гуруҳ инвесторларга, жумладан, Трамп билан узоқ йиллик дўстлик алоқаларига эга миллиардер Роналд Лаудерга берилган.

Нашрнинг қайд этишича, Киевнинг ушбу қарори АҚШ билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик ресурсларни қазиб олишга Америка сармоясини жалб қилиш мақсадида қабул қилинган.

Доналд Трампнинг ўзи Оқ уй фойдали қазилмалар бўйича эришилган келишувлар туфайли Украинага сарфланган барча маблағларни қайтариб олишини айтган. У собиқ президент Жо Байден Киевга ёрдам бериш учун 350 миллиард доллар сарфлаганини эслатиб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, у нодир металлар бўйича имзоланган битим орқали ушбу пулларнинг қайтишини таъминлаган.

Трамп маъмурияти томонидан тайёрланган нодир металлар тўғрисидаги битимнинг янги таҳрири Украинадаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва келажакдаги инвестициялар устидан тўлиқ назорат ўрнатишни кўзда тутади.

Teglar

Mavzuga oid