Бухорода тадбиркор табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, 262 млн сўм зарар етказди
Bugun 14:051 daqiqa
Фуқаро хонадонида қум ювиш фаолияти билан шуғулланиб, табиий газдан тижорат мақсадида фойдаланган.
© O‘zenergoinspeksiyaБухоро вилоятининг Ғиждувон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, тумандаги «Барака» МФЙда яшовчи А.С. хонадонида қум ювиш фаолиятини йўлга қўйган ва бу жараёнда табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланган.
Аниқланган ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Ноқонуний фойдаланилган табиий газ учун 262 миллион 310 минг сўм зарар ҳисобланган. Ҳолатга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метан «заправка»лар ёпилиши ҳақидаги хабарлар бензин нархига таъсир қилаётгани маълум қилинганди.





