Ҳафталик нархлар: қайси маҳсулот арзонлади, қайси ошди?

VAQT.UZ Марказий банк маълумотлари асосида энг муҳим 15 та озиқ-овқат маҳсулотининг ҳафталик нархларидаги ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилиб боради.

Ҳафталик нархлар: қайси маҳсулот арзонлади, қайси ошди? © SI asosida yaratilgan

Марказий банк томонидан 30 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳафталик ўртача нархларини акс эттирувчи «narxtahlil.uz» платформаси ишга туширилган эди. Ушбу маълумотлар асосида VAQT.UZ энг муҳим 15 та маҳсулот бўйича ҳафталик нархлар динамикасини таҳлил қилиб боради.

Қуйида республика бўйича 22-апрел санасидаги нархлар ва 15-апрел санасига нисбатан ўзгаришлар келтирилади.

Энг сезиларли ўсиш гўшт маҳсулотларида кузатилиб, бозордаги умумий инфляцион босим сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Шунингдек, бодринг ва помидор нархлари сезиларли даражада тушган.

Асосий маҳсулотлар

Гўшт маҳсулотлари орасида ўсиш давом этмоқда. Мол гўшти нархи 118 921 сўмга етган бўлиб, 2,5 фоизга ошган. Қўй гўшти эса 129 888 сўмни ташкил этиб, 2,6 фоизлик ўсиш қайд этилган.

Ёғ ва асосий истеъмол маҳсулотларида нисбатан секин, аммо барқарор ўсиш кузатилмоқда. Илгари деярли ўзгармаган пахта ёғи (20 267 сўм) ва кунгабоқар ёғи (21 482 сўм) энди 0,2–0,3 фоизга ошган, ун нархи ҳам юқорига силжиган. Ун (1-нав) ва шакар нархларининг мос равишда 0,6 фоиз ва 0,7 фоизга ошиши эса кундалик истеъмол товарларида инфляция босими давом этаётганини англатади.

Шу билан бирга, тухум (-1,4 фоиз) ва гуруч (-0,2 фоиз) нархларидаги пасайиш айрим товарларда таклифнинг ошганини кўрсатади. Бу эса ички ишлаб чиқариш ҳажми ёки импорт ҳажмларидаги ўзгаришлар билан изоҳланиши мумкин.

Mahsulot

15.04.2026 (so‘m)

22.04.2026 (so‘m)

O‘zgarish

Paxta yog‘i (1 litr)

20 224

20 267

+0,2%

Kungaboqar yog‘i 

(1 litr)

21 415

21 482

+0,3 %

Un (1-nav)

6 175

6 212

+0,1 %

Mol go‘shti (1 kg)

116 004

118 921

+0,6 %

Qo‘y go‘shti (1 kg)

126 581

129 888

+0,6 %

Tuxum 

11 651

11 487

-1,4 %

Guruch (1 kg)

14 411

14 388

-0,2 %

Shakar (1 kg)

13 082

13 180

+0,7 %

Жадвал narxtahlil.uz платформасидаги маълумотлар асосида тайёрланди

Сабзавотлар

Сабзавотлар сегментида энг кескин бурилиш кузатилди. 8 апрель ҳолатида бодринг нархи 19,9 фоизга, помидор эса 8,8 фоизга ошган бўлса, сўнгги ҳафтада бодринг аксинча 21 фоизга арзонлади, помидор ҳам 0,6 фоизга пасайишга ўтди.

Помидор нархи 25 353 сўмни ташкил этиб, 0,6 фоизга арзонлаган. Бодринг эса 12 214 сўмга тушди.

Бу қисқа вақт ичида бозорга янги ҳосил кириб келганини ва таклиф кескин ошганини кўрсатади.

Илгари ўсиш қайд этилган сабзи, картошка каби маҳсулотларда ҳам ҳозир ўсиш суръатлари секинлашган ёки барқарорлашган. Хусусан, картошка 6 669 сўмга , пиёз 2 416 сўмга, сабзи 3 526 сўмга етган.

Mahsulot

15.04.2026 (so‘m)

22.04.2026
(so‘m)

O‘zgarish

Kartoshka (1 kg)

6 628

6 669

+0,6 %

Piyoz (1 kg)

2 416

2 390

+1,1 %

Sabzi (1 kg)

3 440

3 526

+2,5 %

Pomidor (1 kg)

25 514

25 353

-0,6 %

Bodring (1 kg)

15 469

12 214

-21 %

Жадвал narxtahlil.uz платформасидаги маълумотлар асосида тайёрланди

Мевалар

Мевалар сегментида ҳам турлича динамика кузатилди. Олма (1 кг) 15 717 сўмга (+1,8 фоиз), нок (1 кг) 21 906 сўм даражасида деярли ўзгаришсиз қолган.

Лимон (1 кг) нархи 45 646 сўмга етган ва 3,6 фоизга ошган. Узум (1 кг) эса 26 585 сўмни ташкил этиб, 4,5 фоизлик ўсиш билан энг юқори динамикани кўрсатган маҳсулотлардан бири бўлди.

Mahsulot

15.04.2026 (so‘m)

22.04.2026 (so‘m)

O‘zgarish

Olma (1 kg)

15 441

15 717

+1,8 %

Nok (1 kg)

21 911

21 906

0 %

Limon (1 kg)

44 078

45 646

+3,6 %

Uzum (1 kg)

26 585

25 434

+4,5 %

Жадвал narxtahlil.uz платформасидаги маълумотлар асосида тайёрланди

Умуман олганда, бозорда асосий маҳсулотлар ва меваларда нархлар ўсиши устун бўлса, сабзавотлар сегментида айрим маҳсулотлар бўйича пасайиш кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика бўйича 8-апрел санасидаги нархлар ва 1-апрел санасига нисбатан нарх-наводаги ўзгаришларни келтирган эдик.

Teglar

Mahliyo Hamidova

Mahliyo HamidovaMaqolalar soni: 111

Barchasi

Mavzuga oid