Нейрон тармоқлар глобал рейтинги: дунёдаги энг машҳур СИ воситалари

Kecha 11:252 daqiqa

2026-йил март ойида сунъий интеллект платформалари умумий трафиги рекорд даражага етди.

Нейрон тармоқлар глобал рейтинги: дунёдаги энг машҳур СИ воситалари © yahoo.com

«ChatGPT» жаҳон бўйича нейрон тармоқлар рейтингини бошқаришда етакчиликни давом эттирмоқда. У бир ой ичида 6 миллиарддан ортиқ ташриф қайд этган, рақобатчиларнинг кўпчилиги эса бир неча юз миллион даражасида қолмоқда. Бу ҳақда «Civixplorer» хабар берди.

Миллиардлик клуб: «ChatGPT», «Gemini» ва «Canva»

2026-йил март ойи якунларига кўра, фақат учта платформа 1 миллиарддан ортиқ ташрифни енгиб ўтган:

«ChatGPT» – 6,20 млрд ташриф

«Gemini» – 1,10 млрд ташриф

«Canva» – 1,00 млрд ташриф

Универсал ёрдамчилар ва интеллектуал қидирув

Матн асосидаги нейрон тармоқлар сегментида рақобат жуда юқори. АҚШ компанияларига тегишли бир қатор СИ чат-ботлар катта трафик йиғган:

«Claude» – 722,20 млн

«Grok» – 365,10 млн

«Microsoft Copilot» – 120,00 млн

Хитойдаги аналог «DeepSeek» ҳам топ-10 таликка кириб, 321,90 млн ташриф қайд этган.

Шунингдек, қидирув асосидаги СИ платформа «Perplexity» 209,40 млн ташриф олган.

«Google Labs» эса 171,80 млн ташриф билан янги алгоритмларни синаш платформаси сифатида катта аудитория йиғмоқда.

«Hugging Face» ҳам 42,10 млн фойдаланувчи билан тил моделларини сақлаш ва алмашиш бозорида муҳим ўрин эгаллаган.

Матн билан ишлаш, таржима ва кўнгилочар сервислар

Тил маълумотларини қайта ишлашга мўлжалланган сервислар индустриянинг катта қисмини ташкил этади. «Google Translate» 419,20 миллион ташриф тўплаган бўлса, унинг немис рақобатчиси «DeepL» 54,10 миллион ташриф қайд этган.

Грамматика автоматик текшириш соҳасида етакчи сервис «Grammarly» ҳисобланади (65,10 млн), у украин манбаига эга. Академик ёзиш учун эса фойдаланувчилар кўпроқ «QuillBot» (АҚШ, 59,60 млн) платформасини танлашади.

Чет тилларни ўрганиш иловаси «Duolingo» 54,00 миллион ташриф олган. Аудиони матнга айлантириш воситаси «TurboScribe» эса 45,00 миллион ташриф қайд этган.

Кўнгилочар сегмент

Кўнгилочар йўналишда виртуал персонажлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи платформалар ажралиб туради:

«Character.ai» — 194,60 млн

«JanitorAI» — 149,00 млн

Аудио, визуал контент ва корпоратив ечимлар

Ижодий воситалар орасида «Suno» 92,10 миллион ташриф билан мусиқа яратиш сегментида етакчи ҳисобланади. «Remove.bg» 82,80 миллион ташриф олган. «ElevenLabs» эса 64,70 миллион ташриф билан матнни овозга айлантириш соҳасида фаол.

Корпоратив сегментда ҳам СИ ечимлар кенг қўлланилмоқда. «Qualtrics» 61,60 миллион ташриф олган. «HubSpot» – 52,60 млн, «Asana» (СИ функциялари билан) – 51,00 млн, «Beacons» – 39,90 млн ташриф қайд этган. Шунингдек, «Lovable» 55,70 миллион ташриф билан автоматлаштирилган дастурлаш соҳасида ажралиб туради.

Умумий тенденция

1

2

2026-йил март ойида СИ платформаларининг умумий веб-трафиги тарихий максимумга чиқиб, 14,26 миллиард ташрифни ташкил этди. Бу кўрсаткич олдинги ойга нисбатан 27 фоиз ўсишни кўрсатади.

Teglar

Mavzuga oid