Ўзбекистонда 3 ойда соғлиқ учун 5 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди

Bugun 10:521 daqiqa

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 17,5 фоизи тиббий амалиёт ва стоматологияга тўғри келади.

Ўзбекистонда 3 ойда соғлиқ учун 5 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди © Ijtimoiy tarmoqlar

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 5,4 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

1

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 17,5 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 29,9 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 52,6 фоизи бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.
Мамлакатда 719,4 минг киши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритмоқда.

Даволаниш учун келган чет элликлар

2026-йилнинг январ-феврал ойларида жами 11 876 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.

photo_2026-05-10_10-54-49


Тиббиёт соҳасида корхона очган чет элликлар?

2026-йил 1-март ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Мамлакатлар кесимида корхоналар сони қуйидагича:
Туркия — 27 та;
Хитой — 21 та;
Россия — 18 та;
Ҳиндистон — 17 та;
Қозоғистон — 11 та;
Озарбайжон — 10 та;
Жанубий Корея — 10 та;
Қирғизистон — 6 та;
БАА — 4 та;
Япония — 4 та;
Бошқа давлатлар — 12 та.

Teglar

Mavzuga oid