Сунъий интеллектга қарамликнинг илк ҳолати аниқланди

Bugun 21:251 daqiqa

Мутахассислар СИ чат-ботлар инсон эшитишни хоҳлаган жавобларни бериши орқали ҳиссий боғлиқликни кучайтириши мумкинлигини айтмоқда. Италияда эса бундай қарамликнинг илк расмий ҳолати қайд этилиб, бемор шифохонага ётқизилди.

Сунъий интеллектга қарамликнинг илк ҳолати аниқланди © about.fb.com

20 ёшли италиялик қизда сунъий интеллектга қарамлик ҳолати аниқланди ва у шифохонада даволаниш курсини ўтказишга мажбур бўлди — бу ҳақда «Gazzettino» нашри хабар берди.

Қиз, маълумотларга кўра, сунъий интеллект билан доимий алоқада бўлган ва «ҳамма нарса ва ҳамма одамлардан узоқлашган».

«Заҳарли дўстлик»

Хабарда айтилишича, СИ-чат-бот қизнинг ҳиссий ҳолатига мослашиб борган ва у учун «хавфсизлик ва тушуниш манбаи»га айланган. Натижада у инсонлар билан мулоқотни деярли тўлиқ СИ билан алмаштириб юборган.

Мутахассислар бу ҳолатни «заҳарли дўстлик» деб таърифлашган. У вақт ўтиши билан реал қарамликка айланган.

Италия матбуотига кўра, бу ноёб ҳолат ҳисобланади, чунки аввалги йилларда ҳатти-ҳаракатга боғлиқ қарамликлар фақат қимор ўйинлари, интернет ўйинлари, ижтимоий тармоқлар ёки мажбурий харидлар билан боғлиқ ҳолда қайд этилган. Бироқ сунъий интеллектга қарамлик илк марта расман аниқланмоқда.

Шифохона бош шифокори Лаура Суарди бу ҳолат улар учун кутилмаган бўлмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, СИ чат-ботлар инсонга мослашиб, у эшитишни хоҳлаган гапларни «айтади», бу эса кучли ҳиссий боғланишни шакллантиради.

Teglar

Mavzuga oid

Сунъий интеллектга қарамликнинг илк ҳолати аниқланди | Vaqt.uz