ФИФА ЖЧ-2026 мукофот пулларини оширди

Bugun 17:452 daqiqa

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун мукофот пулларини оширди, энди ҳар бир иштирокчи жамоага камида 12,5 миллион доллар кафолатланади.

ФИФА ЖЧ-2026 мукофот пулларини оширди

ФИФА 2026 йилда ўтказиладиган FIFA World Cup 2026 учун мукофот пулларини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилди. Янгиланган бюджетга кўра, турнирда иштирок этувчи барча миллий федерациялар сезиларли молиявий қўллаб-қувватлашга эга бўлади.

ФИФА томонидан тақдим этилган ҳисоботда тайёргарлик ва иштирок этиш харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорлар белгиланди:

Тайёргарлик субсидияси: Турнирга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир жамоага ажратиладиган маблағ 1,5 миллион доллардан 2,5 миллион долларгача оширилди.

Йўлланма мукофоти: ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритганлик учун бериладиган тўлов 9 миллион доллардан 10 миллион долларгача кўтарилди.

Логистика ва квоталар: Жамоалар делегацияларининг яшаш харажатлари учун алоҳида субсидиялар ажратилади. Шунингдек, иштирокчилар учун жами қиймати 16 миллион долларлик кенгайтирилган чипта квоталари тақдим этилади.

Мукофот пуллари

Чемпион: 50 млн доллар

Финалчи (2-ўрин): 33 млн доллар

3-ўрин: 29 млн доллар

4-ўрин: 27 млн доллар

5–8-ўринлар (Чорак финалчилар): 19 млн доллар

9–16-ўринлар (Нимчорак финалчилар): 15 млн доллар

17–32-ўринлар: 11 млн доллар

33–48-ўринлар: 10 млн доллар.

Шу тариқа, ЖЧ-2026да иштирок этадиган ҳар бир мамлакат (жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам) гуруҳ босқичидаги натижасидан қатъи назар, тайёргарлик ва иштирок учун жами камида 12,5 миллион доллар миқдоридаги маблағни қўлга киритиши кафолатланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади. Терма жамоа «К» гуруҳида Колумбия, Португалия ҳамда Ямайка, Янги Каледония ва Конго ДР ўртасидаги плей-офф ғолиби билан беллашади.

Teglar

Mavzuga oid